27 Апрел 2021 йил 834

Эҳтиётсизлик оқибатида 2 ёшли бола автомашина тагида қолиб кетди.

Жорий йил 25 апрель куни соат 12:45 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи 1978 йилда туғилган фуқаро «KIA BONGO III» русумли автомашинасини тегишли ҳужжатлар билан бошқариб, Янгиқўрғон туманида якка тартибдаги хусусий тадбиркор бўлиб ишловчи, 1988 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонига келиб, автомашина юкхонасида бўлган музқаймоқларни тушириб, қайтиб кетиш мақсадида, транспорт воситасини орқа томонга ҳаракатлантирган вақтида, уй орқа томонида бўлган уй эгасининг 2 ёшли ўғлини босиб юборган. Натижада, бола воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech