16 Март 2022 йил 832

Э Ъ Л О Н !

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 26.05.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида магистратура фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан, ҳар йили 1 апрель кунидан 1 сентябрь кунига қадар Магистратуранинг II даражадаги “ташкилий-тактик бошқарув” ҳамда I даражадаги “ташкилий-стратегик бошқарув” мутахассисликлари бўйича номзодлар танловини ўтказилиши белгиланган.

Магистратурага ходимларнинг билдиргиларини қабул қилиш Академиянинг magistr.akadmvd.uz веб-сайти орқали электрон шаклда жорий йилнинг 1 май кунига қадар амалга оширилади.

Магистратуранинг II даражадаги “ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислигига - олий маълумотли, ички ишлар органларида камида 3 йиллик амалий иш стажига эга (бунда кундузги таълим шаклидаги ўқиш муддати инобатга олинмайди), шундан сўнгги 1 йилини бошқарманинг соҳавий хизматлари бўлинма бошлиқлари, уларга тенглаштирилган ва ундан юқори бўлган бошқа лавозимда хизмат ўтаб келаётган ходимлар ҳамда I даражадаги “ташкилий-стратегик бошқарув” мутахассислигига – бошқарма соҳавий хизматлари, мустақил бошқармалар бошлиқлари, уларга тенглаштирилган ва ундан юқори бўлган бошқа лавозимдаги ходимлар, туман (шаҳар) ИИБлари бошлиқлари танлов асосида қабул қилинади.

Батафсил маълумот олиш учун Касбий тайёргарлик бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Text to speech