5 Феврал 2021 йил
566
Дўконни тунаб кетган йигит қўлга тушди.
Шу йил 3 февраль куни Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Янгиқўрғон туманида жойлашган озиқ-овқат дўконига деразаси туйнуги ойнасини синдириб кириб, дўкон кассасида бўлган 2.300.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи 22 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланган ва ундан далилий ашё олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати