Дўкондорни чалғитиб пулини ўмарган қиз
2021 йил 10 июль куни, Норин туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 9 июль куни соат 13:00 ларда, шу туманда жойлашган савдо дўконига бир нафар шахси номаълум аёл кириб, унга турли маҳсулотлар олишини айтиб, чалғитиб, савдо дўкони кассасида бўлган 1.200.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Норин туман ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Андижон вилояти Улуғнор туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати