29 Июл 2023 йил 204

Дўкондан уяли алоқа воситаларини ўғирлаган шахс ушланди

2023 йил 19 июль куни Наманган туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 14 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Наманган тумани Анжирзор МФЙда жойлашган савдо дўкони эшик қулфини бузиб кириб, савдо растасида бўлган умумий нархи 43.000.000 сўмлик 28 дона уяли телефон аппаратларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, 2004 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech