25 Март 2022 йил 282

Дўкондан телефон ўғирлаган “Шоввозлар” далилий ашёлар билан қўлга олинди.

2022 йил 24 март куни Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили ва Учқўрғон туман ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, 2021 йил 20 декабрь кунига ўтар кечаси, ўғирлик жиноятини содир этган шахслар аниқланиб, қўлга олинди.

Мазкур шахслар Учқўрғон тумани Улуғбек МФЙ Дўстлик кўчасида жойлашган “Ишонч” МЧЖ дўконига орқа томондаги деразасини бузиб кириб, дўконда бўлган нархи 110.660.000 сўмлик 24 дона уяли телефон аппаратларини ўғирлаб кетган.

Ҳолатга алоқадор бўлган икки нафар шахсдан далилий ашёлар олиниб, Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланганлар.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech