15 Декабр 2021 йил 379

Дўкондан палто ўғирлаган аёл ушланди

Шу йил 12 декабрь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 11 декабрь куни соат 11:30 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳрида жойлашган савдо мажмуасининг 17-сонли дўконда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, дўкон ташқарисига кўргазма учун қўйилган нархи 3.000.000 сўмлик аёллар пальтосини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1960 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech