10 Март 2021 йил 385

Дўкондан 5 400 000 сўмлик телефонлар ўғирланди.

Жорий йил 4 март куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Янгиқўрғон тумани “Дехқон бозори” ҳудудида жойлашган савдо дўконига эшик қулфини бузиб кириб, умумий нархи 5.400.000 сўмлик 3 турдаги уяли телефон аппаратларини ва бир дона “Асер” номли ноутбукини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқурғон туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech