Дўкондаги сумка ўғриси қўлга тушди.
Жорий йил 5 февраль куни Поп туманида яшовчи 1961 йилда туғилган аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 13:00ларда номаълум шахс Поп туманида жойлашган парфюмерия дўконида стол устида бўлган аёллар сумкаси ва ичида бўлган 2 дона фуқаролик паспорти, 1 дона банк пластик карточкаси ва 1.500.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Поп туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Поп туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати