28 Феврал 2022 йил 467

Дўконда ўғирлик содир этган аёл ППХ ходимлари томонидан қўлган олинди

2022 йил 25 февраль куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 18:30 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган савдо мажмуасида савдо қилаётган вақтида, номаълум шахс, унинг эътиборсизлигидан фойдаланиб савдо дўконидан умумий нархи 1380.000 сўмлик 2 дона болалар курткаси, бир дона болалар кийими ва бир дона болалар чойшабини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 1-отряд ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 26 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech