Дўконда ўғирлик қилган аёл ушланди.
Жорий йил 27 апрель куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 10:00 ларда, Наманган шаҳар Навоий кўчасида жойлашган “Сардоба” бозоридаги хўжалик моллари савдо дўконида савдо қилиб турганлигидан фойдаланган номаълум шахс, дўкондан умумий нархи 2.000.000 сўмлик ҳар-хил турдаги хўжалик молларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати