Дўкон деворини тешиб кириб буюмларни ўғирлаган шахс қўлга олинди.
Жорий йил 8 март куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Янгиқўрғон туманида жойлашган савдо дўконига деворини тешиб кириб, умумий нархи 450 АҚШ долларлик 13 дона “Артел” русумли, умумий нархи 7 млн. сўмлик 9 дона “Самсунг” русумли телефон аппаратлари ва дўкондаги темир сейфнинг қулфини бузиб, 370 АҚШ доллари ва 1.500.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати