28 Феврал 2022 йил 430

"Диққат пиёда" тарғиботлар давом этмоқда

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан "Диққат пиёда" ойлиги доирасида шаҳардаги мактабларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Унда ўқувчиларга ҳаракат қоидаларига риоя қилиш, белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтмаслик, ер ости йўллари ёки пиёдалар ўтиш йўлакларидан фойдаланиш, светофор ишораларига мунтазам амал қилиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, ўқувчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари борасидаги билимлари турли саволлар орқали синовдан ўтказилди.

Шунингдек тарғибот давомида ходимлар пиёдалар билан боғлиқ содир бўлган аянчли автоҳалокатлар ҳамда уларга етаклаган омиллар ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб, ўқувчиларни ҳушёрликка ва намунали ҳаракат тарғиботчиси бўлишга чақиришди.

Учрашув сўнгида йўл қоидаларини ўзида акс эттирган буклетлар тақдим этилди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech