8 Декабр 2021 йил 2017

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ! Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Ички ишлар органлари хизматига номзодлар танловини эълон қилади

Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, психолог, педагог ва ҳуқуқшунослик мутахассисликлари бўйича олий маълумотга эга бўлган, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Бунда, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган (аёллар учун 160 см.дан паст бўлмаган) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган, ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлиши керак.

Танловда иштирок этиши истагини билдирган номзодлар жорий йилнинг 15 декабрь санасига қадар яшаш худудларида жойлашган Ички ишлар органларининг Кадрлар билан таъминлаш бўлимларига қуйидаги ҳужжатларни аслини кўрсатган ҳолда мурожаат этишлари мумкин:

- Фуқаролик паспорти;

- Ҳарбий гувоҳнома;

- Олий таълим муассасасини якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом).

Танлов ўтказиладиган жой ва бошланиш вақти алоҳида етказилади.

Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган, шунингдек олий таълим муассасаларини имтиёзли диплом билан тамомлаган номзодлар истисно тариқасида, танлаб олиш тадбирларининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан озод этилади.

 

Наманган вилояти ИИБ ММИваКБТ хизмати Кадрлар билан таъминлаш бўлими

Text to speech