29 Март 2021 йил 383

Деворга илинган пакетдан “Марихуана” топилди.

Жорий йил 17 март куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги”, “Антитеррор-Тозалаш” ва “Қорадори-2021” тадбирлари доирасида Косонсой туман ИИБ ва ДХХ туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда Косонсой туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйи ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, ошхонасидаги деворга илиб қўйилган қора рангли полиэтилен пакетда 4 бўлак қоғозга ўралган ҳамда музлатгичини орқа томонидан оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган ўткир ҳидли, оч-яшил-сарғимтир рангли, қуруқ ҳолатдаги майдаланган ўсимлик борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 30,1 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech