17 Март 2022 йил 462

Девор тешиб кирган ўғри кўп миқдордаги пулларни ўмарди.

2022 йил 10 март куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро алоқа хати билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Наманган тумани Равнақ МФЙ ҳудудида жойлашган МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехидаги хонасига деворни тешиб кириб, хонада бўлган 37.960.000 сўм пул ва 1950 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари ва ҲПМБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 10 март куни Ўз.Рес ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech