18 Август 2021 йил 344

Девор ошиб қилинган ўғирлик фош этилди.

2021 йил 14 август куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиб кириб, меҳмонхонасидаги стол устида турган 4.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 17 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech