Девор ошиб ўтган ўғри қўлга олинди.
Шу йил 28 февраль куни, Чортоқ туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси, ўзига тегишли бўлган Чортоқ туманида жойлашган коттеджида ҳеч ким яшамаслигидан фойдаланган номаълум шахс, девор ошиб кириб, уй ичида бўлган умумий нархи 2.000.000 сўмлик 4 дона иситиш батареяларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чортоқ туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати