Девор ошган ўғри зотдор хўрозни ўғирлади
2022 йил 10 январь куни, Поп туманида яшовчи, 1958 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 1 январь куни соат 17:30 дан соат 19:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, ҳовлисига девор ўралмаган жойидан кириб, ҳовлисидаги товуқхонасидан бир дона нархи 1.500.000 сўмлик зотдор хўрозини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспектори ҳамда вилоят ИИБ ППХБ 3-отряд ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Поп туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 10 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати