10 Июл 2021 йил 378

Девор оша ўғирланган велосипед

2021 йил 9 июль куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйига девор ошиш йўли билан кириб, ошхонасида бўлган нархи 1.400.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Чортоқ туман ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили ва тезкор вакиллар томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чортоқ туманида яшовчи, 2020 йилда Ўз.Р ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан судланган, 1979 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 9 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech