1 Май 2021 йил
404
Девор билан ўралмаган хонадондаги қора мол ўғирлаб кетилди.
Жорий йил 28 апрель куни, Мингбулоқ туманида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 26 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш ҳовлиси девор билан ўралмаганлигидан фойдаланиб, молхонасида бўлган нархи 2.100.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Тўрақўрғон туманида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати