26 Май 2022 йил 6603

Депрессиядан чиқиш усуллари!

Депрессиядан чиқишни хоҳласангиз, аввало миянгиздаги фикрни ўзгартириш лозим. Депрессия – бу иродасизлик, бахт – бу ирода, депрессия – бу касаллик, соғлик – бу бахт, депрессия – бу йиғлаш, бахт – бу табассум. Соғликни шакллантириш ҳам билим, касаллик билан фикрлаш ҳам бу сизнинг миянгиз билган билимлар тўплами холос. Қандай қилиб касалликда нолиш, оғриқни енга олмасдан шифокордан-шифокорга югуриш ҳам мия ишлаб чиқарган ўзига хос мақсад ва эҳтиёжлар тўпламидир. 

Тушкунликдан чиқиш усуллари

1 қоида. Икки хил психологияли инсонлар бўлади: бировлари “мен касалман” дейишса, бировлари “мен соғломман бироз чарчоқ келибди, ўтиб кетади” деб муносабат билдиришади. 

Аввало “менинг қон босимим бор”, “менинг қандли диабетим бор” деган гапларингизни ўзгартиринг. “Менинг қандли диабетим” деганингизда сиз бу касалликларни ўзингизники қилиб гўёки организмингиз уларни меҳмон қилиб ўтирганга ўхшайди. Сиз бу касаллик адашиб келиб қолибди, энди уни кузатаман, деган фикрга келинг ва “Мен соғман, бунинг учун касалликларни организмимдан йўқота оламан” деб мақсад қўйинг. 

2. Ўзингизга раҳм қилманг. Сиз ўзингизни хўрланган, азобланган, қийналган, эзилган ҳолда тасаввур қилишдан тўхтанг. “Мен омадсизман, менинг кучим етмайди, кучлилар мени эзиб қўйишади” деган қўрқувчи ва ўзингизни қўрқитувчи фикрларни улоқтиринг. Ўзингизга шафқат қилинг. шафқат шуки, сиз ўзингизни ҳурмат қилишингиз лозим. Бор имкониятингизга ишонч билдиришингиз лозим. 

3. Ҳаракат, ҳаракат ва яна ҳаракат.

Ёшармоқчимисиз – бу соғлик демакдир. Зудлик билан келинингиз қиладиган юмушларни бажаришга киришинг. Зудлик билан миянгиз ҳаракат қиладиган билимларни топинг. “Қилишни истамайман, қилишни хоҳламаслигимнинг ўзи депрессия бўлса қандай қилиб айтганларингизни қила оламан” дейсизми? Елкангизни ўзингиз кўтаринг. Кутмангсўраманг, қилиб беринглар, деманг! Кечгача овқат емасангиз, ҳеч ким қилиб бермаса сизда овқат тайёрлашга куч келади. 

4. Орзу қилинг. Орзу бу миянгиз келажакда қандай кучлар тўплаб қўйиши лозимлиги ҳақида миянгизга хат ёзишингиздир. Орзу қилаверинг, бу мияни ишга солади.

5. Мулоқот қилинг. Ҳаётингизда таниган кучли инсонлар билан кўпроқ суҳбатлашинг. Улар ҳақиқий психологлардир. Ёки холисона сизни тинглай оладиган психолог қабулига мурожаат қилинг. Умуман олганда “депрессия” клиник ҳолатдир, яъни уни шифокорлар хусусан психотерапевт ечади. Шунинг учун шифокор психотерапевтга мурожаат қилинг. 

6. Мусиқа тингланг. Сизнинг аҳволингизни тасвирлайдиган “кўз ёши бор” мусиқадан бошланг. Энди бу “йиғловчи ва йиғлатувчи” мусиқани жонингизга теккунича эштиб, ўрнига тўй-базм мусиқасини қўйиб фарқини бир оқ қоғозга ёзинг. Энди танланг. Ички мусиқангизни ўзгартиринг. 

7. Тўйиб ухланг. Йўқ, тушкунликдаги уйқу бу кўз юмиб туш кўришдир. Сиз шунчалик кун бўйи юриб чарчанг ва шунда миянгиз тўйиб ухлайди. Бунинг учун 10 километр юришингиз керак. 

8. Табиатга сайрга чиқинг. Сайр давомида атрофдаги манзарага қаранг. Қушлар овозини эшитинг. Сиз бахтлисиз. Миянгиздаги салбий фикрларни унутишга ҳаракат қилинг ва ўзингизни табиат билан бирга бўлганингизни тушунинг ва албатта Сизни депрессия безовта қилмайди.

Namangan viloyati IIB ММИ ва КБТХ MMIB Психологик таъминлаш гуруҳи.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech