23 Декабр 2021 йил 433

Деҳқончилик маҳсулотларига ажратилган пуллар фирибгарлар қўлига тушди

2021 йил 5 декабрь куни, Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил ноябрь ойидан шу йил сентябрь ойига қадар, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган ва Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаролар уни ишончига кириб, помидор ва бошқа маҳсулотларни деҳқонлардан йиғиб беришларини айтиб, жами 272.500.000 сўм ва 10.600 АҚШ долларини олиб, помидор ва бошқа маҳсулотларни етказиб бермай, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 20 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech