30 Апрел 2022 йил 691

Давлатобод туман 3-сектор раҳбари “ЭНГ ТАШАББУСКОР СЕКТОР” номинациясида фахрли ўринни қўлга киритиб, 40 миллион сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 536-сон Қарори билан, барча сектор раҳбарларини иш фаолиятларини баҳолаш (рейтинг) тизими ишлаб чиқилган.Шунингдек, Қарорда секторлар фаолиятини “энг намунали сектор” ва “энг ташаббускор сектор” номинациялари бўйича ҳар йил якунида баҳоланиши, баҳолаш натижаси бўйича ғолиб бўлган секторларни рағбатлантириш масалалари кўрсатиб ўтилган.

Қарорга асосан, 2021 йил давомида самарали иш ташкил этганлиги сабабли Учқўрғон тумани 3-сектори 85,2 балл билан “аъло” баҳоланиб, “яшил” тоифага, қолган 12 та 3-секторлар фаолиятини “яхши” баҳоланиб, “сариқ” тоифага киритилган.

Рейтингда “ЭНГ ТАШАББУСКОР СЕКТОР” номинацияси бўйича Давлатобод тумани 3-сектор раҳбари подполковник Бойханов Умиджон Обиджон ўғли, вилоятдаги секторлар бўйича 2-ўринни эгаллаганлиги сабабли Ички ишлар Вазирининг 2022 йил 22 февралдаги 46-сонли Буйруғи билан 40 млн. сўм пул мукофоти (базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдорида) билан рағбатлантирилди. Сектор раҳбарига мукофот Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Т.Маматкулов ҳамда Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи Ғ.Ғаниев томонидан топширилди.

Namangan вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech