6 Май 2025 йил
456
Давлатобод туманидаги “Маданият маркази”да республика ишчи гуруҳи ва вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг аҳолини яшаш ҳамда турмуш шароитларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида сайёр қабули ташкил этилди
Унда Ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилган фуқаролар вилоят ИИБ бошлиғи ва ИИВнинг масъул раҳбари томонидан қабул қилинди.
Қабул давомида фуқароларнинг 18 та турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди ва 12 таси жойида ижобий ҳал этилиб, муддат талаб этганлари эса масъулларга бириктирилди ҳамда ижроси алоҳида назоратга олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати