25 Сентябр 2025 йил 108

Давлатобод туманида тунги хизматга жалб этилган ходимларнинг фаолияти ўрганилди

Ички ишлар вазирлиги ва бошқарма раҳбарияти томонидан вилоятнинг барча ҳудудларида ходимларнинг кундузги ҳамда тунги хизмат фаолиятлари ўрганилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш юзасидан хизматни самарали ташкил этиш бўйича топшириқлар берилиб, аниқланган камчиликлар бўйича амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жумладан, бугун Ички ишлар вазирлиги ва Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Давлатобод туманидаги "Янги Ўзбекистон боғи" ҳудудида тунги хизматга жалб этилган ходимларга йўриқнома ўтказилди. Унда аҳоли тинчлиги ва ҳудуд осойишталигини таъминлаш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини кафолатлаш ҳамда бошқа муҳим масалалар юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, туманнинг "Юқори Ғирвон" маҳалласида жойлашган "Афсоналар боғи" тематик парки ва кўп қаватли уйлар атрофида кўрилган хавфсизлик чора-тадбирлари ҳамда шу йўналишда хизмат олиб бораётган ходимларнинг фаолияти ўрганилди ва уларга қўшимча кўрсатмалар берилди.

Бундай тунги ўрганиш ишлари тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech