Давлатобод туманида телефон ўғриси қўлга олинди.
Шу йил 7 май куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 12:00 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган компьютер ўйинлари хонасига қувватлаш учун қўйган нархи 1.100.000 сўмлик “Samsung-А21” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, шу туманда яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати