9 Октябр 2025 йил 57

Давлатобод тумани ИИБ ходимларининг фаолияти ўрганилиб, жиноятчилик аҳволи муҳокама қилинди

Бошқарма бошлиғи раҳбарлигида ўтказилган ўрганиш ишлари давомида бошқарма бошлиғи ўринбосарлари иштирок этиб, бўлим фаолияти, ходимларнинг ўтган давр мобайнидаги иш натижалари ва йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди ҳамда масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, ўрганиш давомида туман ҳудудидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ҳам кўздан кечирилиб, яратилган шарт-шароитлар ўрганилди ва хавфсизлик чора-тадбирлари текширилди.

Муҳокамада йўл қўйилган камчиликлардан хулоса чиқариб, манзилли ишларни ташкил этиш, кунлик назоратни кучайтириш, хизмат ва ижрочилик интизомини мустаҳкамлаш, келиб тушаётган хабарлар юзасидан зудлик билан тегишли чора-тадбирларни белгилаш ҳамда терговга қадар текширув ва тергов сифатини яхшилаш бўйича масъул раҳбарларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech