Давлатобод туман ИИБ бошлиғининг туман аҳолисига мурожаати
Ассалому алайкум хурматли туманимиз фуқаролари, азиз юртдошлар!
Муҳтарам Президентимизнинг
ташаббуслари ва бевосита раҳбарлигида барча соҳалардаги ислоҳотлар янги
босқичга кўтарилди, бунга барчамиз кундалик ҳаётимизда гувоҳ бўлмоқдамиз.
Бу жарёнда халқимиз тинчлик
ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишда превентив чораларни
амалга ошириш, жазо муқаррарлигини таъминлаш муҳим ва долзарб аҳамият касб
этади.
Хокимлик, ҳуқуқни мухофаза
қилиш ва ва мутасадди идоралар билан биргаликда, туманнинг ҳар бир кўчасида,
маҳалласида, бозорида, истироҳат боғида, жамоат жойида хавфсиз муҳитни яратиш
чоралари кўрилаяпти.
Азиз туманимиз фуқаролари!
Президентимизнинг 2025 йил 3-январдаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада оширишга
қаратилган 1-сонли Қарорлари асосида жиноятларнинг сабабларини
«маҳаллабай» ва «соҳабай» муҳокама қилиш тартиби, маҳаллаларни криминоген
даражасида тоифалаш тизими, «маҳалла еттилиги» институти, «ижтимоий
профилактика» тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини
амалга ошириш орқали аҳолида хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида қатор
чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қарорга мувофиқ ҳар бир
маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг эрта олдини олиш, криминоген вазиятни
барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилди.
Қарор ижроси доирасида
тумандаги жами 28 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир 5 тасига масъул раҳбарлар
номма-ном бириктирилди.
Чораклик манзилли
чора-тадбирлар «йўл хариталари» ишлаб чиқилди.
«Йўл хариталари» ижроси юзасидан жорий
йил ўтган даврида маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойларга 250 та, кўп қаватли
уйларнинг ҳовлисига 3600 градус айланувчи 15 та, маҳаллаларнинг асосий
кириш-чиқиш жойларига 50 та, бозор ва савдо марказларига юзни ва автомобиль
рақамини таниб олувчи 7 та, жами бўлиб 350 га яқин камералар, уйларнинг кириш
йўлакларига 25 дан ортиқ ташвиш тугмалари ўрнатилди, 82 та савдо муассасалари
ва қарийб 800 та хонадонлар тезкор қўриқловга олинди.
Маҳаллаларда фуқароларни
огоҳликка чақирувчи «Ҳудуд камера назоратида!», «Объект қўриқловда!» ҳамда
«Хонадон қўриқловда!» каби жами 1000 га яқин стикерлар жойлаштирилди,
маҳаллаларда 24 та «намунавий хавфсиз кўча» ҳамда 60 та «намунавий хавфсиз
йўлак» ташкил этилди, ички йўллар ва кўчалар 125 та ёритиш воситалари билан
таъминланди.
Мисол учун, йил бошидан бери
вилоятда ўрнатилган камералар ёрдамида қидирувда юрган 15 нафар, шу жумладан жазодан бўйин товлаб келган
пробация ҳисобидаги 2 нафар жиноятчилар ушланган бўлса, 52 та жиноятлар «иссиқ
изи»дан фош этилди.
Амалга оширилган
чора-тадбирлар натижасида «қизил» тоифада
қолган 28 та
маҳаллаларнинг 3 тасида криминоген вазият сақланмоқда.
Қарорга асосан ҳудудларда
криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича кунлик сўров ва
ўрганишларни йўлга қўйдик.
Бунда, криминоген вазияти
оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилмоқда, мисол учун, туман
маҳаллаларида содир этилган 50 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари
таҳлил қилиниб, тегишли прокурор таъсир чоралари қўлланилди.
Эндиликда, жиноятларнинг
омил ва сабабларини ўрганишдан ташқари ўша ҳудудда амалий тадбирларни ҳам ўтказилди.
Энди эътиборингизни
ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича дастлабки бажарилган ишлар ва
таҳлилларнинг натижаларига қаратсам.
Биринчи, жиноятчиликка қарши
курашиш фаолияти самарадорлигини оширишда соҳавий назорат кучайтирилди.
Иккинчи, ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар ҳам, аҳоли ҳам кўпроқ эътибор бериши лозим бўлган ҳамкорлик
кучайтирилиши керак бўлган бир нечта жиноий омилларга диққат қаратмоқчиман.
Шиддат билан ривожланаётган
юртимизда инсонлар кўпроқ пул топиш билан бирга, ноқонуний бойлик орттиришнинг
янги йўлларини ҳам ўйлаб топмоқдалар.
Кейинги вақтларда
фирибгарлик ва ўғрилик жинояти ошаётгани ҳам бунга яққол мисол бўлади.
Фирибгарлик ва ўғрилик
жиноятлари аксарият ҳолларда ахборот технологиялари ва интернет ижтимоий
тармоқлари орқали содир этилаётганлиги ташвишли ҳолдир.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари илгари дуч келмаган кибер
макондаги жиноятлар салмоғи
ортиши анчагина ташкилий чоралар кўришни тақозо этди.
Маълумот учун, тумандаги
жиноятларнинг 33,1 фоизини (96та) ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни
ташкил этмоқда.
Мисол учун, жорий йилнинг
ўтган даврида биргина пластик карталардан пул маблағларини ечиб олиш ҳолатлари
юзасидан 28 та жиноят иши қўзғатилди.
Кибер маконда содир этилган
жиноятларнинг 21 таси фирибгарлик ҳамда 27 таси ўғриликни ташкил қилган.
Сўнгги йилларда бу тоифадаги
жиноятлар, бир неча бараварга кўпайди.
Шу сабабли, аҳолимиздан
фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали
келаётган турли хил фейк хабарлардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда банк карталари ва
ҳисоб рақамлари тўғрисидаги маълумотларни сир сақлашни сўраб қоламиз.
Бундан ташқари, жорий
йилнинг ўтган даврида туман ҳудудида 306 та олдини олиш мумкин бўлган шу
жумладан, маҳаллада олидини олиш мумкин бўлган 108 та жиноятлар содир этилган
бўлиб, ушбу турдаги жиноятларни ортишига асосан ўғрилик (73 та), тан жароҳати
етказиш (15 та) ва безорилик (20 та) жиноятлар сабабчи бўлган.
Азиз туманимиз фуқаролари!
Шу ўринда, криминоген
вазиятга таъсир кўрсатувчи жиноятларнинг айрим турлари борасида ҳам
гапирмоқчиман.
Айтиш керакки, ўтган 5 ойи якунига
кўра, вояга етмаганлар (13-4), ёшлар (25-20),
ишсизлар (5-0) жиноятини камайтиришга эришган
бўлсакда, муқаддам судланганлар (6-8), маст ҳолда
(1-4) жиноятлари ортган.
Хусусан, оила ва турмушда содир этилган ҳуқуқбузарликларга
оилавий-маиший муаммолар асосий сабаб бўлганлиги аниқланди.
Шу сабабли нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларнинг мавжуд
муаммоларини бартараф этиш бўйича бошқа идоралар ва кенг жамоатчиликни жалб
қилдик.
Натижада, ўтказилган ўрганишларда криминоген вазияти оғир
маҳаллаларда 3.742 та ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар аниқланиб, уларнинг
муаммоларини ҳал қилиш бўйича 2.945 та чоралар кўрилди.
Булардан ташқари, 4.321 нафар ишсизлардан 2.650 нафари ишга
жойлаштирилди, 420 нафари касбга ўқитилди, 550 нафари эса, касбга йўналтирилди.
Ушбу жараёндан муқаддам судланган ва маъмурий назоратдаги
шахслар ҳам четда қолмади.
Уларнинг 2 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 11 нафарининг
бандлиги таъминланди, 8 нафарининг ижтимоий муаммолари ҳал этилди.
Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик масаласига умуммиллат иши деб
ёндашиб, барча биргаликда жон куйдириши керак.
Фақат жиноят учун жазони таъминлаш билан овора бўлиб,
жиноятларнинг сабаб ва омилларини кўздан қочирсак оқибати ёмон бўлади.
Шу каби, вояга етмаганлар жиноятига фавқулодда ҳолат сифатида
қаралиб, уларга таълим ва тарбияни беришда мажбуриятларини бажармаган ота-она
ҳамда яшаш ва ўқиш жойларидаги (маҳалла еттилиги) мутасаддиларининг
жавобгарлиги кучайтирилди.
Таълим муассасалари ва жамоат жойларида масъуллар профилактик
(давомат, тиғ ва рейд) тадбирларида узоқ муддатга кетган 98 нафар болалар,
мунтазам дарс қолдирувчи, тарбияси оғир 21 нафар ўқувчилар аниқланиб,
мактабларга қайтарилди.
Қолаверса, ҳокимлик ва маҳалла фаоллари билан биргаликда ота-она
қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган болаларнинг 7 та муаммоси
ҳал қилинди.
Мактабгача ва мактаб таълим муассасаларининг кириш-чиқиш
жойларига хавфсизликни таъминловчи 27 та замонавий камералар ўрнатилди.
Ҳурматли
фуқаролар!
Жуда кўп
масалаларда иш услубларимиз ўзгариши зарур, бунинг устида ишлаяпмиз.
Президентимиз талаб қилаётган, жиноятларнинг оқибатлари эмас, уларнинг
сабабларини, ҳуқуқбузаликларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф қилишни
устувор вазифа деб халқ билан биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.
Бунинг учун, ҳар
бир маҳалла, хонадонгача тушиб, ҳуқуқбузарлик омилларини аниқлашга
эътиборимизни кучайтирамиз, жиноят содир этган ва бунга мойиллиги бор фуқаролар
билан учрашувлар ўтказиб, «фуқаробай» иш тизимини жорий қиламиз.
Ҳуқуқбузарлик ва
жиноятга сабаб бўлаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни
ҳал қилишга, ҳар бир фуқарода «жиноятчиликка қарши иммунитет»ни болаликдан
шакллантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.
Азиз ҳамюртлар!
Аҳоли ва кенг
жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол
ҳамкорликка чақирамиз.
Зеро, содир
этилаётган жиноятларни фош этилиши ва олди олинишида халқимиздан масъулият,
ташаббускорлик ҳамда дахлдорлик ҳисси билан ёндошишни сўрайман.
Шуни яна бир бор
алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда
муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар
таъминланишига кафолат бераман.
Давлатобод туман ИИБ бошлиғи Б.Шукуров