5 Август 2023 йил 567

Давлат ерини ўзлаштириб олган фуқарога чора кўрилди

2023 йил 2 август куни Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБда тўпланган ҳужжатларга кўра туманда яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро “Ойқирон” ММТП ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 920қ.-контуридаги ер майдонларини текислаб, уй-жой учун бино қуриб ҳамда 0.03 гектар ер майдонини девор билан ўраб олиб, суғориладиган ер майдонларида қурилиш ишларини амалга ошириб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят ишидан алоҳида жиноят сифатида ажратиб олиниб, туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 2291-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech