27 Октябр 2021 йил 341

Дарвозаси очиқ қолган хонадондан йўқолган дераза ромлари ўғриси қўлга олинди

2021 йил 18 октябрь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 17 октябрь куни соат 10:00 дан соат 10:30 гача бўлган вақт оралиғида Косонсой туманида жойлашган хусусий корхонаси дарвоза эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланган номаълум шахс, нархи 800.000 сўмлик бир дона “Акфа” эшигини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Косонсой тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 18 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech