Дарахт тагидан “Марихуана” топилди
2021 йил 24 ноябрь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан, Наманган шаҳрида яшовчи, 2016 йилда Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан судланган, 1973 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони, “Турар жойда текшириш” ўтказиш ҳақидаги қарорга асосан кўздан кечирилган вақтида, ҳовлисидаги бодом дарахти остига кўмилган қора полиэтилен пакетга солинган, кўкимтир рангли, ўткир ҳидли, моддани сақлаб келганлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 726,38 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати