14 Апрел 2021 йил
459
“Дамас”га аталган 7.700 АҚШ долларини шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборган фуқарога жиноий иш қўзғатилди.
Жорий йил 4 апрель куни, Уйчи туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил апрель ойида Наманган шаҳрида яшовчи таниши унинг ишончига кириб, автосалондан янги Дамас русумли автомашина олиб беришини айтиб, алдаб, 7.700 АҚШ доллари олиб, автомашина олиб бермагани етмай, пулларини ҳам қайтариб бермаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати