14 Июл 2021 йил
360
“Дамас” ва “МАН” тўқнашуви оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди.
Жорий йил 10 июль куни соат 00:20 ларда Тошкент-Ўш йўлининг 240 км.да, Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида, Фарғона вилояти Риштон туманида яшаган, 1974 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини Водий-Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Андижон вилоятида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги МАН русумли юк автомашинасини орқа қисмига урилган.
Натижада, Дамас автомашинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати