18 Сентябр 2021 йил
647
“Дамас” уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди.
2021 йил 12 сентябрь куни соат 19:30 ларда, Чорбоғ МФЙ Шодлик кўчасида, Наманган туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган туманида яшаган, 1962 йилда туғилган аёлни уриб юборган.
Натижада, пиёда бош мия орқа суягини синиши ва бош мия оғир даражадаги лат ейиши ташхиси билан шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати