26 Июл 2023 йил 197

“Дамас” ўғрилари ушланди

2023 йил 22 июль куни Наманган шаҳрида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБ 102 тизимига мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси ўзига тегишли Дамас русумли автомашинасини яшаш уйи олдига эшикларини очиқ ҳолда калитини ўзида қаровсиз қолдириб кетганлигидан фойдаланган номаълум шахс автомашинасини олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Автомашина Наманган шаҳар Ғунча МФЙ худудидан оқиб ўтган “Шимолий Фарғона канали”дан топилган.

Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ, 2-сонли ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2008 ва 2007 йилда туғилган вояга етмаган шахслар содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech