7 Август 2021 йил 346

Дам олишга борган фуқаронинг телефони ўғирланди

2021 йил 28 июль куни, Чуст туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 12 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Поп туманига дам олиш учун борган вақтида “Редми Ноте-5” русумли уяли телефон аппарати ва “Повербанк” русумли телефон қувватлагичини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Поп тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ЖТСБ кинологлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Поп туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан иноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech