29 Октябр 2021 йил 328

Даладаги чайлада сақланаётган пул ўмариб кетилди

2021 йил 20 октябрь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 15:00 ларда номаълум шахс, Янгиқўрғон туман ҳудудидаги боғида жойлашган капасига эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, кападаги ёғоч қути ичида бўлган 7.700.000 сўм пулларини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 22 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech