9 Август 2021 йил
354
Дала майдонидан ўғирланган 1 бош мол эгасига қайтарилди.
2021 йил 5 август куни, Чуст туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 29 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Чуст тумани ҳудудидаги дала ер майдонидан қаровсиз қолдирилган нархи 7.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро томонидан содир этилганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 8 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати