5 Июн 2025 йил
379
Дала майдонида “Наша” ўсимлигини парваришлаётган шахсга чора кўрилди
Жорий йилнинг 19 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тадбири давомида, Чуст тумани ИИБ ходимлари томонидан, Чуст тумани, “Ғовасой” маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган, фуқаро М.Э ўзига тегишли бўлган Чуст туманининг “Оғасарой” маҳалласи ҳудудида жойлашган дала майдонидаги экинлар орасида 12 туп “Наша” ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати