3 Апрел 2021 йил
359
Дала ҳовлидан ўғирланган мол эгасига қайтарилди.
Жорий йил 31 март куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат килиб, унда шу йил 30 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс дала ҳовлисидаги молхонасидан нархи 8.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетилганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Чортоқ туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ҳамда далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати