27 Март 2021 йил 370

Дала ҳовлидан ўғирланган буюм ва зотдор товуқлар эгасига қайтарилди.

Жорий йил 25 март куни Чортоқ туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, туманда жойлашган дала ҳовлисидан нархи 500.000 сўмлик сув насоси, нархи 120.000 сўмлик балгарка ҳамда умумий нархи 2.000.000 сўмлик 4 дона зотли товуқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПБ ТП профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Чортоқ туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё (сув насоси, 3 дона зотли товуқлар) олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech