Дала ҳовлидан 3 миллион сўмлик мол ўғирланди
2021 йил 3 август куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 16:00 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳар Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган дала ҳовлисидан нархи 3.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган ва Наманган шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 5 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати