10 Июл 2021 йил 354

Дала боғидан ўғирланган мол ўғрилари қўлга олинди

2021 йил 5 июль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 26 июнь куни соат 12:30 дан соат 16:00 гача бўлган вақт оралиғида Янгиқўрғон тумани ҳудудида жойлашган дала боғида қаровсиз қолдирилган нархи 1.500.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон туман ИИБ 5-сонли ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари ва ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган ва Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.

Шунингдек, ўзларининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шу йил 29 июнь куни соат 11:00 дан соат 14:30 гача бўлган вақт оралиғида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқарони Янгиқўрғон тумани ҳудудида жойлашган дала боғида қаровсиз қолдирилган нархи 3.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, шу йил 3 июнь куни соат 11:00 дан соат 14:00 гача бўлган вақт оралиғида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқарони Янгиқўрғон тумани ҳудудида жойлашган дала боғида қаровсиз қолдирилган нархи 4.000.000  сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетиб, Чортоқ туманига олиб бориб, сотиб юборганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 7 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech