Дала боғидан ғойиб бўлган мол.
2021 йил 2 июль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 1 июль куни соат 01:00 дан соат 15:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, маҳалласи ҳудудида жойлашган дала боғида қаровсиз қолдирилган нархи 3.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 2 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати