3 Июл 2021 йил
637
“DAF” ёниб, 2 киши ҳалок бўлди.
2021 йил 1 июль куни соат 14:25 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 259 км.да, Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида, Тошкент-Водий йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Бухоро шаҳрида яшаган, 1985 йилда туғилган фуқаро DAF русумли юк автомашинасини ярим тиркама билан, йўл варақаси орқали бошқариб бораётиб ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четидаги ариққа ағдарилиб кетиб, ёнғин содир бўлган.
Ёнғин натижасида, автомашина тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи ва ёнида бўлган йўловчи, Бухоро вилоятида яшаган, 1985 йилда туғилган фуқаролар воқеа жойида вафот этганлар.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати