“Cyber Week” тарғибот ҳафталигига старт берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Интернет тармоғида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йил 23 июнь кунги 240-қ/23-сонли қарори ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг фармойишига асосан Наманган вилояти ҳудудида аҳолини Интернет тармоғидаги таҳдидлардан огоҳлантириш, уларни кибержиноятларнинг қурбонига айланиб қолишини олдини олишга қаратилган “Сйбер Веэк” тарғибот ҳафталигига старт берилди.
Бугун 3 июль ҳафталикнинг илк кунида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг масъул ходимлари томонидан бошқарманинг тегишли хизмат-соҳа раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг ўринбосарларига видеоселектор шаклида йиғилиш ўтказилди. Унда ҳафталик доирасидаги тадбирлари режаси билан таништирилиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот xizmati