22 Июн 2023 йил 202

“Click” иловаси орқали пулларни ўмарган шахс фош этилди

2023 йил 20 июнь куни шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йил апрель ойида Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаронинг банк пластик картасидан “Click” иловаси орқали 400.000 сўм ва бундан ташқари 9 нафар фуқароларга тегишли банк пластик картасидан жами 22.255.000 сўм пулларини ечиб олган шахс Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро эканлиги аниқланган. Ундан ашёвий далил олинган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech