Чуст ва Наманган шаҳрида содир бўлган ЙТҲ тафсилоти
Шу йил 4 декабрь куни соат 19:35 ларда, Наманган шаҳар И.Каримов кўчасида, Кобальт русумли автомашинани бошқариб кетаётган аёл ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 15 ёшли қизни уриб юборган.
Натижада, пиёда ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 14 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
20 ноябрь куни соат 08:30 ларда Чуст тумани Лайлакуя МФЙ ҳудудида Нексия русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ВАЗ-2106 русумли автомашинасига урилган.
Натижада ВАЗ-2106 русумли автомашина ҳайдовчиси бош мия ёпиқ шикасти, ўнг оёқ сон суягининг синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 16 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати