30 Июн 2021 йил 425

Чуст туманида содир этилган қотиллик жинояти юзасидан муҳокама ўтказилди.

Жорий йилнинг 25 июнь куни соат 21:00 ларда Чуст шаҳрида жойлашган ошхонада ишчи бўлиб ишловчи, 1999 йилда туғилган Ж.Н. танишлари 1992 йилда туғилган С.С. ҳамда 1999 йилда туғилган Т.Т.лар бир гуруҳ бўлиб, шу туманда яшовчи 1998 йилда туғилган, А.Ш.ни яшаш хонадонидан чақириб чиқиб, “Нега Т.Т.га унаштирилган қиз билан гаплашасан” дея уриб тан-жароҳати етказишган.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Шундан сўнг, жорий йилнинг 27 июнь куни аламзада А.Ш. қасд олиш мақсадида уни урганларга бош бўлиб борган Ж.Н.нинг иш жойига бориб, ўзаро тортишади ва ўзи билан олиб келган пичоқ билан унинг кўкрак қафаси чап томонига бир маротаба уриб, воқеа жойидан ғойиб бўлади.

Натижада Ж.Н тан жароҳат олади ва зудлик билан Чуст туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинади. Туман тиббиёт бирлашмасининг дастлабки маълумотномасида, Ж.Н.нинг кўкрак қафаси чап ярмида 7-8 – қовурғалар оралиғида  8х3 см четлари текис, бурчаклари ўткир кесилган жароҳати мавжудлиги, кўкрак қафаси ичига тешиб ўтгани кўрсатилган. Далилий ашё бўйича бир дона хўжалик пичоғи олинган. Гумонланувчи А.Ш. тегишли тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича, Наманган вилоят ИИБ бошлиғи А.И.Атаходжаев бошчилигида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мазкур жиноятнинг содир бўлишига олиб келган объектив ва субъектив омиллар чуқур ўрганилди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech